Жуманиёзова концертига ҳозирлик кўраётганидан хабариниз бор. Асилбек билан куйлаган дуэтига тоғли жойларда клип суратга олинди. Энди клип ТВга чиққанидан сўнг, бу иккала хонанадани ошиқ-маъшуқми, деган гап болалаши тайин. Устига –устак, пойтахт кўчаларидан бирида осиғлиқ турган хонанда концертининг энг катта ҳажмдаги биллборидини ўғирлаб кетишди. Гумондор ким бўлди?
- Билмадим, балки, ғайирлиги бор инсонлардир, балки ашаддий мухлисларимдир. Нима бўлганда ҳам, продюсеримга қийин бўлди. У яна бир бора биллбордни қайта тайёрлатиб, минг азобда реклама тахтасига илишга мажбур бўлди, — дейди хонанда.